“Мушук-сичқон ўйнашни хоҳламаймиз”. Ўзбекистон ортидан Қирғизистон ҳам АҚШга рад жавобини берди  

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистон ҳукумати мамлакатга АҚШ ҳарбий базасини жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда республика Президенти Садир Жапаров мамлакат пойтахти Бишкек шаҳридаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Қирғизистонда АҚШ ҳарбий базасини очиш ҳақидаги саволга Жапаров қуйидагича жавоб берди:

“Қантда (Чуй вилояти) Россия базаси бор. Бизга битта база кифоя. Иккита базани юртимизга жойлаштириб, нуфузли давлатлар билан мушук-сичқон ўйнашни хоҳламаймиз”.

Жапаров, шунингдек, Американинг республикадаги ҳарбий объекти 2014 йилда ўз фаолиятини тўхтатганини эслаб ўтган.

Маълумот учун, АҚШ базаси Бишкекдаги Манас аэропортида 2001 йилда очилган. У Афғонистондаги “Қуламас Озодлик” операциясини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган эди. Бу иншоотга аксилтеррор коалициясида иштирок этаётган мамлакатларнинг ҳарбий хизматчилари ва техникалари жойлаштирилган, гуруҳнинг таянчи Америка кучлари ва активларидан иборат эди. Орадан саккиз йил ўтгач, авиабаза Транзит маркази деб ўзгартирилди ва 2014 йилнинг ёзида қирғиз томонининг талабига биноан ёпилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон томони ҳам АҚШ ҳарбий базаларининг мамлакат ҳудудига жойлаштириш масаласида қатъий рад жавобини берган. Хусусун, мамлакат Ташқи ишлари вазири Абдулазиз Комилов сўнгги вақтларда муҳокама марказида турган ушбу мавзуга бир неча бора тўхталиб, ҳатто муҳокама мавзуси эмаслигини таъкидлаган

Қайд этиш керакки, расмий Тошкент худди Бишкек каби Америкада 2001 йилда амалга оширилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, Вашингтон билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишга рози бўлган. 2001 – 2005 йилларда АҚШ ҳарбийлари Қашқадарёдаги Хонобод ҳарбий аэродромидан фойдаланган. Бу база гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида қўлланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

853

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг