“Мушугимни ҳам олсам майлими?” Тейлор “Йил одами” бўлишига ўзгача муносабат билдирди
Маданият-санъат
−
07 Декабрь 2023
8599Америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт "Time" журнали томонидан "Йил одами" деб топилди. Шундан сўнг хонанда ўзининг Instagram саҳифасида бунга муносабат билдирди.
Унда хонанда, журнал эълон қилган 3 та суратни саҳифасига жойлади ва ҳар бирининг остида ўз изоҳини қолдирди. У қора узун либос ва гитара билан тасвирланган суратининг остида нашрга ва суратга олишда ёрдам берган ижодий жамоага миннатдорлик билдирган.
Шунингдек, бошқа бир фото остида қўшиқчи ўзининг ушбу суратини саҳифасига жойлаган ёзувчига жавоб ёзган.
"У жуда ажойиб услубга эга. Мен унинг асарларини 10 йилдан буён яхши кўриб ўқийман. Агар сиз ижодкорни яқиндан танисангиз, унинг яхши одамлигини биласиз", деб ёзган Свифт.
Постлар орасидаги изоҳлардан бири ажралиб туради. Унда қўшиқчи қора, узун енгли, тор либосида елкасида мушуги Бенжамин билан суратга тушган. 33 ёшли қўшиқчи ўзининг ушбу қизиқарли сурати остида ҳазиломуз изоҳ қолдирди:
"Time" журналининг "Биз сизни "Йил одами" деб топмоқчимиз", деган хушхабарига қўшиқчи "Мушугимни ҳам олсам бўладими?" дея жавоб ёзган.
Маълумот учун, Свифтнинг яна иккита мушуги бор. Улар Мередит Грей ва Оливия Бенсон лақабли (2011 ва 2014 йилларда асраб олинган) шотланд мушукларидир. Сурат қаҳрамони Бенжамин эса 2019 йилдан бери Свифт билан бирга.
Эслатиб ўтамиз, 6 декабрь куни америкалик поп юлдузи Тейлор Свифт Россия Президенти Владимир Путин, Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Буюк Британия Қироли Чарльз III ни ортда қолдириб, «Time» журнали томонидан "Йил одами", деб топилди.
LiveБарчаси