Мўрт арматуралар ҳақида видео тарқалди. Вазирлик муносабат билдирди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда сифатсиз арматура билан боғлиқ видео тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бунга муносабат билдирди.

Вазирлик видеодаги ҳолат қачон ва қаерда бўлгани номаълумлигини билдириб, агар ушбу ҳолатнинг қайсидир қурилиш объектида содир бўлгани ёки унинг ишлаб чиқарувчиси ҳақида асосли маълумот бўлса, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси тегишли чора кўриб, вазият ҳақида ахборот беришга тайёрлигини маълум қилди.

“Шу ўринда қурилиш объектларига олиб келинаётган материаллар инспекциянинг махсус лабораторияси текширувидан ўтказилиши, ишлаб чиқариш жараёнида ҳам лаборатория таҳлиллар тегишли ташкилотлар томонидан амалга оширилишини таъкидлаш ўринли. Бугунги кунда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш  инспекцияси  лабораторияларида 78 тадан 108 тагача турдаги қурилиш материалларининг сифат кўрсаткичи  синовдан ўтказилмоқда", дейилади вазирликнинг муносабатида. 

Айтилишича, 2023 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида қурилиш объектларида қурилиш материалларининг юқорида айтилган барча кўрсаткичлари бўйича намуналар танлаб олиниб, синов лаборатория текширувидан ўтказилган. 

Хусусан, 28,8 мингдан зиёд синов баённомалари расмийлаштирилган ҳамда 28,01 мингтасида ижобий натижаларга эришилган, қолган 700 дан зиёд ҳолат юзасидан салбий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳудудий инспекциялар томонидан шаҳарсозлик субъектларига нисбатан маъмурий жарималар, тақдимномалар ҳамда ушбу объектда қўлланган сифатсиз  маҳсулотларни объектларда буздириш ва тўхтатиш ишлари амалга оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

муносабат сифатсиз маҳсулотлар арматура

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг