Муроджон Аҳмадалиев Иноуэга “визов” ташлади (видео)
Спорт
−
04 Сентябрь
8153Ўзбекистонлик профессионал боксчи, собиқ WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев тўрт вазн тоифасида бокс бўйича жаҳон чемпиони япониялик Наоя Иноуэга жанг қилиш бўйича чақирув юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
“Иноуэ вақти келди. Менга манзилингни юбор. Америками, Япониями фарқи йўқ. Менга камарларим керак, мен тайёрман“, дейди Аҳмадалиев.
Қайд этиш жоиз, Иноуэ охирги жангини австралиялик Ти Жей Дохенига қарши ўтказиб, рақибини 7-раунддаёқ нокаутга учратди. Аҳмадалиев эса бўлажак жангини WBA камари учун америкалик Рамон Карденасга қарши ўтказиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 29 ёшли Муроджон Аҳмадалиев шу вақтга қадар профессионал боксда 13 та жанг ўтказиб, 12 тасида рақибларидан устун келган. 1 та баҳсда эса имкониятни бой бериб, ўзига тегишли WBA ва IBF камарларини қўлдан чиқарган. Жангларининг 9 тасида рақибларини нокаутга учратган. 31 ёшли Иноуэ эса 28 та жангда қатнашиб, барчасида рақибларидан устун келган. Баҳсларининг 25 тасида рақибларини нокаутга учратган.