Муродовнинг бўлажак жанги санаси эълон қилинди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги қачон, кимга қарши ўтказилиши маълум бўлди.

Муродов жорий йилнинг 22 июль куни Лондон шаҳри мезбонлик қиладиган UFC Fight Night турнирида иштирок этади. Муродовга қарши америкалик Брайан Барберена октагонга чиқади.

Маълумот учун, Брайан фаолияти давомида 28 та жангда 18 марта ғалабага эришган. У 10 та тўқнашувда рақибларига имкониятни бой берган. Маҳмуд Муродов эса фаолияти давомида 33 та жангда қатнашиб, 25 тасида рақибларидан устун келган, 8 та жангда эса имкониятни бой берган.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик спортчи UFC'даги охирги жангини ўтган йили октябрь ойида Абу-Даби шаҳри мезбонлик қилган UFC 280 турнири доирасида ўтказганди. Ўшанда у бразилиялик Кайо Борральога очколар ҳисоби бўйича имкониятни бой берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Маҳмуд Муродов Брайан Барберена

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made