Мундиалнинг иккинчи кунидан сўнг нималар аниқ бўлди?
Спорт
−
22 Ноябрь 2022
31732022 йилги Жаҳон чемпионатининг "А" ва "B" гуруҳларида 1-тур ўйинлари якунига етди. Илк турдан сўнг икки гуруҳда қайси термалар 1-ўринни қўлга киритишини тахмин қилиш қийин эмас.
"А" гуруҳи
Эквадор ва Нидерландия ўз учрашувларида бир хил ҳисобда (2:0) ғалабага эришиб, гуруҳда аслида кимнинг имконияти юқорироқ эканлигини исботлашди. Нимчорак финалга чиқиш учун Эквадор ва Нидерландияга яна битта ғалаба керак бўлади. Шунингдек, Нидерландия гуруҳда яққол аутсайдерга айланган Қатар терма жамоаси билан ўйнайди.
ЖЧ-2022 мезбонлари, илк турдан сўнг ушбу мундиалдаги энг кучсиз жамоага чиқарилди. Катта эҳтимол билан голландлар Қатардан устун келиб, 1/8 финалга чиқадиган жамоалар орасида бўлиши эҳтимоли юқори. Эквадор эса 1-турда ғалаба қозонганига қарамай, қолган икки турда катта қийинчликка учрайди. Жамоага кейинги турларда Сенегал ва Нидерландия рақиблик қилади.
"А" гуруҳида иккинчи йўлланма учун Сенегал ва Эквадор курашиши кутилмоқда, Қатар эса деярли ўйиндан чиқди.
2-турда (25 ноябрь) Нидерландия – Эквадор ва Қатар – Сенегал тўқнашувлари бўлиб ўтади.
"B" гуруҳи
Англия терма жамоаси жуда кучли таркибга эга. Саутгейт шогирдлари гуруҳда биринчи ўринни эгаллаши эҳтимоли катта.
Иккинчи йўлланмага келсак, кимда кўпроқ имконият борлиги ҳозирча номаълум. Илк турдан сўнг биттадан очко жамғарган АҚШ ва Уэльс терма жамоаларидан айнан бирини 2-ўрин учун асосий даъвогар дейиш қийин. Англиядан 6 та гол қабул қилиб олган Сердар Азмун бошчилигидаги Эрон ҳам ҳали "сюрприз" кўрсатиши эҳтимоли бор.
2-турда (25 ноябрь): Уэльс – Эрон ва Англия – АҚШ терма жамоалари тўқнаш келади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь