Мундиаль экологик танқидлар остида қолди

Спорт

image

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг атроф-муҳитга таъсири борасидаги хавотирлар кучаймоқда. Академиклар, футболчилар ва мухлислар кенгайтирилган мусобақанинг экологик харажатларини кескин танқид қилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказиладиган бу турнирда 48 та жамоа 104 та ўйинда майдонга тушади. Бу аввалги мусобақалардан 40 та ўйинга кўп. "Scientists for Global Responsibility" (SGR) тадқиқотларига кўра, кенгайтирилган Жаҳон чемпионати 9 миллион тоннадан ортиқ карбонат ангидрид чиқиндисини келтириб чиқаради ва “тарихдаги энг иқлимга зарар етказувчи мусобақа”га айланади.

Бундан ташқари, 16 та мезбон шаҳардан 14 тасида ўта иссиқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Мутахассислар соат 12:00 дан 16:00 гача бўлган вақтни “футбол ўйнаб бўлмайди” деб баҳолашмоқда. FIFA ўйинлар жадвалини ўзгартириш ва ёпиқ томли стадионлардан фойдаланишни режалаштирмоқда, аммо танқидчилар хавф майдондан ташқарида мухлислар, ходимлар ва ОАВ вакиллари орасида бўлишини таъкидлашмоқда.

Шунингдек, об-ҳаво мутахассислари келаси йилги мусобақа тарихдаги энг иссиқ жаҳон чемпионати бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Маълумотларга кўра, 2023 йилда Техас, Флорида ва Мексикада ҳарорат 44-50°C оралиғида қайд этилган эди.

Футболчилар ҳам бу ҳолатдан хавотирда. Профессионал Футболчилар Ассоциацияси (PFA) вакили Дэвид Уилер “йирик ташкилотлар спортнинг экологик масъулиятини етарлича жиддий қабул қилмаяпти” деб ҳисоблайди.

Маълумот учун, футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Мусобақа тарихда илк бор бир вақтнинг ўзида учта давлат АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати FIFA Scientists for Global Responsibility

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг