Мукофот пулларидан норози теннисчилар матбуот билан мулоқотни чеклади
Спорт
−
21 Май 1227 2 дақиқа
Дунёнинг етакчи теннисчилари мукофот пули миқдоридан норози эканини билдириш мақсадида “Ролан Гаррос” турнири олдидан ўтказиладиган медиа кунида матбуот билан мулоқотни чеклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Манбага кўра, эртага, 22 май куни “Ролан Гаррос”нинг очилиши муносабати билан бўлиб ўтадиган матбуот анжуманига таклиф қилинган ўйинчилар журналистлар билан суҳбатни 15 дақиқа ичида якунлайди. Бу рамзий ҳаракат “Катта дубулға” турнирлари ўз даромадларининг атиги 15 фоизини мукофот пулларига сарфлаётганини кўрсатишга қаратилган.
Қуръа ташлаш маросимида қатнашадиган бошқа теннисчилар эса, турнирнинг асосий медиа ҳамкорлари — TNT Sports ва “Eurosport” билан қўшимча интервью беришдан бош тортади.
Нашр манбасига кўра, теннисчилар “ишдан қоидага ўтиш стратегияси”га амал қилиб, майдон ташқарисидаги фаолиятни минимал даражага туширишга қарор қилишган.
Жорий йилнинг 4 май куни Арина Соболенко, Новак Жокович ва Янник Синнер каби ATP ва WTA рейтингининг 20 нафар етакчи теннисчилари бўлажак “Ролан Гаррос” турниридаги мукофот пуллари миқдоридан норозилик билдирилган қўшма баёнотни эълон қилишганди.
Маълумот учун, апрель ойида “Ролан Гаррос” ташкилотчилари мукофот жамғармаси 9,5 фоизга оширилиб, 61,7 миллион еврога етказилишини маълум қилган эди. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги яккалик баҳслари ғолиблари 2,8 миллион евро, финалчилар эса, 1,4 миллион евродан олади.
Бироқ етакчи теннисчилар бу оширишни етарли эмас деб ҳисоблашмоқда.
“Ролан Гаррос”нинг асосий баҳслари жорий йилнинг 24 майидан 7 июнига қадар Париж шаҳридаги қум кортларда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мусобақанинг эркаклар ўртасидаги амалдаги чемпион, испаниялик теннисчи Карлос Алкарас жароҳати сабаб унвонини ҳимоя қила олмаслиги ҳақида хабар берилганди. Аёллар ўртасидаги амалдаги чемпионлик эса, америкалик Кори Гауффга тегишли.

Live
Барчаси