Мухолифат вакили Светлана Алексиевич Беларусни тарк этди
Олам
−
28 Сентябрь 2020
4313Нобел мукофоти лауреати, Беларусь Мухолифати Мувофиқлаштириш кенгаши Раёсати аъзоси Светлана Алексиевич бугун, 28 сентябрь куни мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда tut.by хабар берди.
“Светлана Алексиевич душанба куни эрта тонгдан Германияга учиб кетди. Аммо унинг кетиши Мувофиқлаштириш кенгашига нисбатан очилган жиноят ишига алоқадор эмас”, деган ёзувчининг ёрдамчиси Татьяна Тюрина.
Унинг сўзларига кўра, Алексиевич шахсий ва ижодий ишларибилан кетди. У учрашув ва Швецияда китоб ярмаркасида иштирок этиши режалаштирилган. Аммо Нобел лауреатининг қайтиши Беларусдаги вазиятнинг ривожланишига боғлиқ бўлади.
“Нега Светлана Александровга ўз мамлакатидан бутунлай кетиши керак? Бундан эмас, у шахсий ишлари билан кетди. Унинг учрашувлари бор, Швецияда китоб ярмаркаси режалаштирилган ва Сицилияда унга мукофот топширилади. У ўзининг шахсий ижодий ишлари билан кетди. Бу унинг одатий ҳаёти, бироқ узоқ вақт ўзини ёмон ҳис қилгани учун кета олмаганди. Қачон қайтади? Ҳаммаси бу ерда вазият қандай ривожланиши ва ўзининг ҳис қилишига боғлиқ”, деган Тюрин.
Беларусь Давлат чегара қўмитаси Светлана Алексиевий мамлакатдан кетганини рад ҳам этмаган, тасдиқламаган ҳам.
Маълумот учун, бундан аввал Беларусь мухолифатининг етакчиларидан бири, мамлакат президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская Литвага кўчиб ўтганди. Бундан ташқари, бошқа мухолифат вакиллари Украинага кўчиб ўтди. Мувофиқлаштириш кенгаши раёсати аъзоларидан бири Мария Колесникова эса ҳибсга олинганди.
LiveБарчаси