Мўғулистонда кучли портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди (видео)
World
−
24 January 2024 4956 1 minute
Мўғулистонда портлаш оқибатида уч нафар қутқарувчи ва уч фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Middleasiannews” хабар берди.
Бугун, 24 январь куни соат 01:00 атрофида пойтахтдаги йирик “Нарантуул” ва “Дунжингарав” бозорларидан унча узоқ бўлмаган тураржой массивидаги трассада фожиа юз берди.
Қайд этилишича, 60 тонналик газ ташувчиси портлаб кетган. Ҳодисанинг дастлабки сабаби газ ташувчи ва бошқа автомобилнинг тўқнашуви бўлган.
207 нафар аҳолига соғлиқни сақлаш муассасаларида хизмат кўрсатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 62 хонадондан 178 нафар фуқарога моддий ва жисмоний зарар етган. 30 дан ортиқ машина ёниб кетган.
Портлаш оқибатида 40 метр масофадан ташланган контейнер урилиб, 63-бўлинманинг 3 нафар қутқарувчиси ҳалок бўлган.
Live
All