Мўғулистонда “дзуд”дан 26 минг қорамол ҳалок бўлди
Олам
−
16 Февраль 34864 1 дақиқа
Мўғулистонда “дузд” (бу қаттиқ қишни англатувчи мўғулча атама бўлиб, унда ер музлаши ёки қор билан қопланиши туфайли кўп сонли чорва моллари очликдан ёки совуқдан нобуд бўлиши) номи билан танилган ўта совуқ қиш оқибатида 26 минг 300 дан ортиқ чорва моллари ўлган. Бу ҳақда “Central Asia” хабар берди.
Мамлакат Миллий статистика бошқармаси 12 февраль куни берган маълумотларига кўра, Мўғулистонда “дузд” номи билан танилган ўта совуқ қиш январь ойида ғарбий вилоятларда, шунингдек, Марказий Оврхангай вилоятида 26 300 дан ортиқ чорва молларини нобуд қилган. Мамлакатнинг 21 вилоятидан камида 11 таси “дзуд”дан жабр кўрган.
Маълумот учун, чорвачилик Мўғулистон иқтисодиётининг асосий устунларидан бири бўлиб, мамлакат кўчманчи аҳолисининг қарийб 40 фоизи унга боғлиқ. Бироқ, қаттиқ ва узоқ қиш туфайли Мўғулистоннинг кўчманчи чорвадорларининг аксарияти ҳар йили чорва молларини йўқотади. Миллий статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2025 йил охирига келиб, Мўғулистонда 58,1 миллион чорва моллари борлиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда кучли қор бўронлари оқибатида камида 61 киши ҳалок бўлгани ва 110 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
Барчаси