Мубашшир Аҳмаднинг суди қолдирилди

3-саҳифа

image

Бугун, 22 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида диний олим ва блогер, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ ишни кўраётган судья Бобур Раҳимовнинг бошқа суд мажлиси бўйича маслаҳатга кириб кетгани сабабли ушбу суд мажлиси қолдирилди. Бу ҳақда “Azon Global” хабар берди. 

Нашрнинг ёзишича, суд мажлиси жорий йил 29 сентябрь соат 14:00 га кўчирилган. 

Қайд этиш жоиз, Мубашшир Аҳмаднинг бундан олдинги суд мажлиси жорий йилнинг 18 сентябрь куни бўлиб ўтган эди. Судда давлат айбловчиси Мубашшир Аҳмадга 7 йил қамоқ жазосини сўраганди.

Маълумот учун, Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Алишер Турсунов Истанбулнинг Боҳчашеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилганди. Кейинчалик, ижтимоий тармоқларда Турсунов Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилингани ҳақида маълумотлар тарқалди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Алишер Турсунов Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинганини расман тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мубашшир Аҳмад Алишер Турсунов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг