Муаммони кўтарган журналистнинг эмас, муаммонинг ортидан тушинг – Қамариддин Шайхов

Интервью

Алламжонов ОАВ ва блогерларнинг “овозини ўчириш” кимларга фойда келтиришини ошкор қилди north_east

Алламжонов ОАВ ва блогерларнинг “овозини ўчириш” кимларга фойда келтиришини ошкор қилди

Айни кунларда Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлиги масаласи яна кун тартибига чиққан. Куни кеча ижтимоий тармоқларда, хусусан Telegram’да шахсий саҳифасига эга бўлган ва у ерда республика ҳаётига доир кўплаб мълумотларни бўлишиб келган бир неча блогерларнинг Telegram саҳифасини бузиб киришга уриниш рўй бергани маълум қилинди. Ушбу ҳолатга Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Комилжон Алламжонов ҳам муносабат билдириб, Ўзбекистонда ОАВ ва блогерларнинг оғзига элак тутиш, уларни чеклаш нималарга олиб келиши мумкинлигини айтиб чиқди.

QALAMPIR.UZ раҳбари Қамариддин Шайхов июль ойи охирида “Америка овози”га берган интервьюсида журналист Навбаҳор Имомовага айнан матбуот ва сўз эркинлигининг бугунги ҳолати ҳақида гапирган эди. Журналистга кўра, Ўзбекистондаги айрим давлат ташкилотлари танқидий мақолалар учун журналистларнинг ортидан эмас, ўша мақолада ёртилган муаммолар ортидан тушиши ва журналистлар билан бирга муаммонинг ечими устида ҳамкорлик қилиши керак.

“Мен яқинда ҳам айтдим: қайсидир ахборот сизга ёқмаяптими, унинг устида ишланг. Қайсидир мақола сизга ёқмаяптими, ўша журналист билан ишланг. Келишманг! Муаммони ҳал этиш йўлида ишланг. Журналистнинг ортидан тушманг. Мақоланинг ортидан, унда кўтарилган муаммо ортидан тушинг. 

Айрим ташкилотлар шу нарсани тушуниб етиши керак: улар бераётган ахборот ҳам – халқ мулки. Улар бу ахборотни оммавий ахборот воситасига беришга мажбур. 

Айрим ташкилотлар борки, сал танқид қилсангиз, тўнини тескари кийиб, сиз билан умуман ҳамкорлик қилмай қўяди. Босим қилмайди, лекин сиз билан ишламайди. Ахборот бермайди. Бор бундай ташкилотлар. QALAMPIR’ни ўзининг қора рўйхатига киритган ташкилотлар бор. 

Мен яқиндагина ўша ташкилотлар Матбуот хизматларига ва АОКА (Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги)дагиларга айтдим: мақсад нима? Ўзи олиб бораётган ишни фақат ўзига ёққан ОАВга бериб, фақат ўша ернинг обрўсини кўтаришми ёки бу ахборотни яхши-ёмонидан, “қора рўйхат”далигидан қатъи назар ҳамма билан бўлишиб, ҳамма билан дўстлашиб, ислоҳотларни барча қатламга етказиб, давлатнинг обрўсини кўтаришми? Мақсад аламзадалик билан гина сақлашми ёки тизимнинг мавқеини оширишми? Мен бу савол билан кўплаб Матбуот котибларимизга мурожаат қиляпман. 

Биласиз, ўзбекчилик қаттиқ танқидни ёмон кўради. Масалан, QALAMPIR’да жуда қаттиқ танқидий материаллар чиқади. Лекин бу алоқани тўлиқ узиб қўйиш, ҳамкорлик қилмасликка асос бўлолмайди. Агар мақсадингиз халқ фаровонлиги, Президент олиб бораётган ислоҳотларга кўмакдош бўлиш бўлса, демак сиз ОАВ билан ишлашингиз керак ва бунга мажбурсиз. 

Мен яна бир марта айтаман: ахборотга эгалик қилишга Матбуот котиблари ёки ўша ташкилотлар раҳбариятининг ҳақи йўқ. Ахборот – халқ мулки. Ўша ташкилот агар халқ учун ишлаётган бўлса, Президент топшириғини бажараётган бўлса, демак ишини кўрсатиши ҳам керак”, дейди Қамариддин Шайхов. 

Журналист фикрларда давом этаркан, айрим оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерларнинг ўзи ҳам хатолардан холи эмаслиги, нопрофессионаллик дамба-дам кўзга ташланишини айтди. 

Ушбу интервьюнинг тўлиқ вариантини ушбу манзилда томоша қилишингиз мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қамариддин Шайхов

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг