Муҳтож қизларнинг шартнома тўловини ҳокимлик ва ОТМ тўлаб беради – Президент
Жамият
−
26 Февраль 2021
5771Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 26 февраль куни хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда олий таълим муассасаларида ўқийдиган боқувчиси йўқ аёллар ва муҳтож қизларга енгиллик яратиш масаласида ҳам сўз борди.
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, олий маълумотли бўлишни истаган, қобилияти, билими бор, лекин тақдир тақозоси билан орзусига эриша олмаган хотин-қизларни рағбатлантириш тизими жорий қилинади.
“Ота-онасининг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг шартнома тўлови ҳокимлик ва олий ўқув юрти ҳисобидан қоплаб берилади. Бу янги тизим. Илгари бундай қилолмасдик. Энди имконият бор”, дейди Президент.
Шунингдек, 70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки орқали 2 триллион сўм кредитлар йўналтирилиши маълум қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь