Аксилкоррупция агентлиги пойтахт ва етти вилоят ҳокимлигини огоҳлантирди

Жамият

image

Ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни ўз вақтида эълон қилмаган қатор маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан огоҳлантирилди.

Агентлик жорий йилнинг 16 август куни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий бюджетларнинг ҳар чорак якунида шакллантириладиган даромадлар ва харажатлар сметаси, режадан орттириб бажарилган қисми ҳамда мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотлар ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилганлиги мониторинг қилган.

Ўрганишлар натижасига кўра қуйидагилар аниқланди:

  • Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан 2021 йил 1-ярим йилликда маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари, хусусан бюджет маблағларининг вилоят, шаҳар ва туманлар ҳамда соҳалар кесимида сарфланиши тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ очиқланган ва фармон ижроси таъминланган;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон вилояти ҳокимлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан 2021 йил 1-ярим йилликда маҳаллий бюджет ижроси тўғрисидаги маълумотлар қисман очиқлангани, хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди;
  • Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан фармон ижроси умуман бажарилмагани аниқланиб, Агентлик томонидан белгиланган тартибда огоҳлантирилди.

Мақола муаллифи

Теглар

коррупция

Баҳолаганлар

357

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг