Муҳим лойиҳа: Ўзбекистон Эрон порти орқали денгизга чиқмоқчи

Жамият

image

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Эрон билан савдо учун денгиз йўлларига чиқишни яхшилаш ва диверсификация қилиш бўйича мамлакатнинг саъй-ҳаракатлари доирасида Эроннинг Макран соҳилидаги Чабаҳар порти орқали коммуникацияларни ривожлантириш бўйича қўшма режани илгари суради. Бу ҳақда “Hindustan Times” нашри Ўзбекистоннинг юқори мартабали расмийларига таяниб хабар берган. 

Чабаҳар портидан биргаликда фойдаланиш бўйича уч томонлама ишчи гуруҳнинг биринчи виртуал учрашуви 2020 йил декабрь ойида бўлиб ўтган, ҳозир эса томонлар иккинчи учрашув санасини белгиламоқда. 

“Ҳиндистон стратегик ҳамкорларимиздан бири ва бу муҳим лойиҳа”, деган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов. 

Ўз навбатида, Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари Бахтиёр Мустафоев денгизга чиқиш имкони бўлмаган Ўзбекистон ҳукумати океанларга чиқиш йўлларини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни диверсификация қилишни стратегик муҳим деб билиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган. 

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон экспорт ва импортининг қарийб 80 фоизи Марказий Осиё давлатлари ва Россия ҳудудидан ўтувчи шимолий йўналишлар бўйлаб ўтади ва мамлакат Форс кўрфазига чиқишга муҳтож. 

“Жанубий Осиё ва Марказий Осиёни бирлаштиришга ҳаракат қилиш фойдалироқ бўларди. Бу бутун минтақада хавфсизлик ҳолатини яхшилаш, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш учун янги эшикларни очади”, дея қўшимча қилган Бахтиёр Мустафоев. 

Чабаҳар минтақа давлатларига чиқиш учун муҳим порт ҳисобланади. Ҳозирда портда йилига 15 миллион тоннагача юк тушириш ва юклаш учун  инфратузилма ва стратегик ускуналар мавжуд. Бу денгиз дарвозаси ўзининг стратегик ўрни туфайли Марказий Осиё давлатларидан юк ташишда муҳим роль ўйнаши мумкин. 

Шу билан бирга, ушбу порт дунёдаги энг кўп аҳоли яшайдиган иккита бозорни боғлаган ҳолда энг арзон, энг хавфсиз ва ишончли портлардан бири ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Ҳиндистон Чабаҳар

Баҳолаганлар

426

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг