МСН триоси тикланиши мумкин

Спорт

image

“Ал-Ҳилол” жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар жамоадошларига келаси ёзда “Интер Майами”га ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда “Sky Sport” хабар берди.

Манбага кўра, Неймар “Ал-Ҳилол” жамоасига ёзда “Интер Майами”га ўтишини маълум қилган. Бразилиялик футболчи ўзининг “Барселона”даги собиқ жамоадошлари Луис Суарес ва Лионель Месси билан яна битта жамоада тўп тепмоқчи.

Шу билан бирга, Саудиянинг бошқа манбалари Неймар бундай хатти-ҳаракатлари билан Саудия Арабистони профессионал лигаси раҳбарларини, шунингдек, спорт вазирини клубдаги маошини ошириш учун гижгижлашга уринаётганини даъво қилмоқда. Неймарнинг “Ал-Ҳилол” билан шартномаси 2025 йилнинг июнида якунига етади.

Маълумот учун, Неймар 32 ёшда, у Бразилиянинг “Сантос” клуби тарбияланувчиси бўлиб, 2009 йилдан 2013 йилгача ўйнаган. У клуб сафида жами 139 та ўйин ўтказиб, 72 та гол урган ва 37 та голли узатмани амалга оширган. Жамоа билан у Либертадорес кубоги (2011), Лига Паулиста (2010, 2011, 2012), Бразилия кубоги (2010) ва Жанубий Америка Суперкубоги (2012) ғолиби бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Интер Майами Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг