Моуриньо рақиб мураббийига ҳужум қилди (видео)

Спорт

image

Кеча, 2 апрель куни бўлиб ўтган Туркия кубоги доирасидаги “Фенербахче”-“Галатасарой” ўйинида мезбонлар мураббийи Жозе Моуриньо меҳмонлар устози Окан Бурукнинг бурнидан тортди. 

Ушбу ўйинда 2:1 ҳисобида “Галатасарой” ғалаба қозонди. Дастлаб, Осимҳен 10-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада ўз ҳисобига дублни расмийлаштирди. Биринчи таймнинг сўнггида “Фенербахче” футболчиси Себастьян Шимански орадаги фарқни биттага қисқартирди. Учрашув сўнггида юзага келган келишмовчилик оқибатида мезбонлар футболчиси Мерт Ҳоқон ва “Галатасарой” ўйинчилари Карим Демирбай ҳамда Бариш Альпер қизил карточкага лойиқ кўрилди. 

Тез орада мамлакат футбол федерацияси Моуриньо ва Окан Бурак ўртасида бўлиб ютган ҳолатни ўрганиб, тегишли жазо чораларини белгилаши кутилмоқда.

Шу тариқа, ўйинда ғалаба қозонган “Галатасарой” Туркия кубоги ярим финалига йўл олди. Энди клуб 22 апрель куни ярим финалда “Коньяспор”га қарши майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жозе Моуриньо Фенербахче Галатасарой Туркия кубоги Окан Бурук

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг