Моуриньо мавсум охирида “Реал”ни бошқаришни бошлайди – ОАВ
Спорт
−
11 Май 883 1 дақиқа
Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо жорий мавсум якунланганидан сўнг “Реал Мадрид” бош мураббийигини қабул қилиб олади. Бу ҳақда “Cope” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Моуриньонинг тайинлови мавсум тугаши билан расман эълон қилинади. Аввалроқ, “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес португалиялик мураббийни жамоага қайтаришни истаётгани ва бу борада унинг агенти билан видеомулоқот ўтказганди.
Ҳозирда мадридликларни Альваро Арбелоа бошқармоқда. У жорий йилнинг 12 январь куни жамоани қабул қилиб олиб, Хаби Алонсо ўрнини эгаллаган эди. Шундан сўнг унинг қўл остида жамоа 24 та ўйин ўтказиб, шулардан 15 та ғалаба, 2 та дуранг ва 7 та мағлубият қайд этди.
63 ёшли Моуриньо “Реал Мадрид”ни 2010 йилдан 2013 йилгача ҳам бошқарган. Унинг қўл остида клуб Испания чемпионлиги, шунингдек, Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.
Live
Барчаси