Москвадан мигрантларни чиқариб юбориш икки бараварга ошди

Олам

image

Москвада 2026 йилнинг биринчи ярмида миграция қонунчилигини бузган хорижликларни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки бараварга ошди. Бу ҳақда бугун, 18 август куни Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.

Россия Федерал суд мажбурий ижро хизмати маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи олти ойида фақат Москва шаҳрининг ўзида миграция қонунчилигини бузгани учун чиқариб юборилган хорижликлар сони 8,3 минг нафардан 16 минг нафарга етган.

Володиннинг айтишича, бу кўрсаткич мамлакат бўйича ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик тури асосида чиқариб юборилганларнинг учдан бир қисмини ташкил этади.

“Агар 2026 йилнинг олти ойида мигрантлар томонидан содир этилган барча ҳуқуқбузарликлар ҳақида гапирадиган бўлсак, мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш бўйича қабул қилинган қарорлар сони қарийб 100 мингтани ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 баравар кўп”, деган у.

Маълумот учун, Россия Давлат думаси жорий йилнинг июль ойида мамлакатдан чиқариб юборишни назарда тутувчи Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс моддалари рўйхатини икки баробар кенгайтирган қонунни қабул қилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) мигрантлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини 30 фоизгача оширишни таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг