Москвадан Фарғонага учган самолёт манзилига етиб боролмади

Жамият

image

“Фарғона” аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Азимут” авиакомпаниясининг Москва – Фарғона рейси Намангандаги муқобил аэродромга йўл олди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Унга кўра, бортида 100 нафар йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 06:09 да Наманганга келиб қўнган. А9170 Фарғона – Москва рейси йўловчилари ерусти транспортида Наманган аэропортига етказилган.

Олдинроқ, қалин туман туфайли кўришнинг ёмонлашиши оқибатида Фарғона, Наманган ва Самарқанд аэропортларида рейсларнинг қўниш ва жўнатишини чеклаб қўйгани ҳақида хабар бергандик. 

Хусусан, Иркутск – Фарғона йўналиши бўйича SBI-6323 рейсини амалга ошираётган S7 Airlines самолёти белгиланган аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўриш масофаси 50 м) туфайли 7 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:27 да Наманган аэропортидаги муқобил аэродромга қўнганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Фарғона самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг