Москвадан Душанбега учган самолёт нега Тошкентга қўндирилди?

Олам

image

“Ural Airlines” авиакопманиясининг Москва-Душанбе йўналиши бўйлаб парвозга чиққан А320 самолёти манзилга етиб бормай, фавқулодда Тошкентга қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

Фавқулодда қўнишга тунда Душанбе аэропортида рўй берган кучли момақалдироқ ва ёмғир сабаб бўлгани айтилмоқда. 

“Ural Airlines”нинг Москвадан Тожикистон пойтахти Душанбега учган самолёти бугун, 4 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 06:10 (Москва вақти билан 04:10)да Тошкентга қўндирилган. 

Самолёт ҳамон Тошкент аэропортида қолмоқда. Москва вақти билан соат 04:00 да Душанбега қўниши керак бўлган ҳаво лайнери парвозни давом эттириш учун изн беришларини кутмоқда. Йўловчилар эса бортда қолаётгани айтилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ural Airlines

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар