Москвадаги парадда 20 дан ортиқ давлат етакчилари қатнашади – Песков
Олам
−
15 Апрель 2025 7479 1 дақиқа
Жорий йил 9 май куни бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этиш учун 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари Россия пойтахти Москвага боради. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Ушбу буюк санани биз билан нишонлашга тайёр бўлган барчани бу ерда кўришдан хурсанд бўламиз. Ушбу байрамни нишонлашда 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари Президент Владимир Путин билан бирга бўлишини кутамиз”, деди Песков.
Шунингдек, 9 май кунги парадда Европа Иттифоқи давлатларидан бирининг етакчиси – Словакия Бош вазири Роберт Фицо ва Европа Иттифоқига номзод давлат раҳбари, Сербия Президенти Александр Вучич иштирок этади. Бундан ташқари, 9 май куни Москвага Хитой Раиси Си Цзиньпин, Венесуэла Президенти Николас Мадуро, Беларусдан Александр Лукашенко ва бошқалар боришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов Президент Шавкат Мирзиёев Москвада бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этишини, бу масала Ўзбекистон раҳбарининг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувида муҳокама қилинганини маълум қилганди. Шунингдек, Москвадаги парадда Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийлари иштирок этиши хабар қилинди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025