Москвадаги оммавий муштлашувда ўзбекистонликлар ҳам иштирок этганми?

Жамият

image_2021-07-13_18-28-42

Дастлабки маълумотларга кўра, Россиянинг пойтахти Москва шаҳридаги оммавий муштлашувда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби маълум қилди.

“Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ходимлари мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги элчихонаси вакиллари билан биргаликда воқеа жойига борди. Шунингдек, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан мулоқотда бўлиб, вазиятни ўрганди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу оммавий муштлашувда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этмаган”, дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 июль куни Москва шаҳри Зеленодольск кўчасида Марказий Осиёдан келган мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Маълум бўлишича, оммавий муштлашувга жорий йилнинг 11 июль куни қирғизистонлик икки фуқаронинг пичоқ зарбаси билан жароҳатлангани сабаб бўлган.

Юқоридаги тартибсизликдан сўнг 100 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. Ҳозирда уларнинг жанжалга алоқадорлиги текширилмоқда, исмлари маълумотлар базасида кўриб чиқилмоқда.

Қайд этиш керакки, баъзи манбалар ушбу можаро тожикистонлик ва қирғизистонликлар ўртасида келиб чиққан деса, бошқалари эса, аксинча, муштлашув ўзбекистонлик ва қирғизистонликлар ўртасида бўлиб ўтганини қайд этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг