Москвада ЕОИИ саммити бошланди (видео)

Олам

image

Бугун, 8 май куни Москвада Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 10 йиллигига бағишланган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Бу йил ташкилотга Арманистон раислик қилмоқда. Саммитга Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон Президентлари ва Арманистон Бош вазири ташриф буюрди.

ЕОИИ етакчиларининг кенгайтирилган таркибдаги учрашувига ҳозирда иттифоқда кузатувчи давлат мақомига эга бўлган Ўзбекистон ва Куба Президентлари ҳам иштирок этади.

Маълумот учун, ЕОИИнинг биринчи саммити роппа-роса тўққиз йил аввал – 2015 йил 8 майда Москвада бўлиб ўтган. Ўшандан бери улар йилига камида бир марта ўтказилди, ташкилот ўз ишини бошлаганидан бери Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг 21 та йиғилиши, шу жумладан 6 та видеоконферентсия орқали ўтказилди.

Жорий саммит Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 10 йиллиги арафасида бўлиб ўтмоқда: ҳужжат 2014 йил 29 май куни Остона шаҳрида Беларус, Қозоғистон ва Россия томонидан имзоланган. Бугунги кунда ЕОИИга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва ЕОИИ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made