Москвада намойиш. 400 нафардан ортиқ одам ҳибсга олинди (видео)
Олам
−
27 Июль 2019
8997Бугун, 27 июль куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида норозилик акцияси ўтказиляпти. Намойишчилар Москва шаҳар думаси учун сайловларга мустақил номзодларни рўйхатга олишни талаб қиляпти.
Намойиш шаҳар мэрияси ёнида Твер кўчаси ва шу номдаги майдонда шаҳар маъмурияти ҳамда полиция билан келишилмаган ҳолда ўтказиляпти. Акция маҳаллий вақт билан 14:00 да бошланган ва ҳозиргача 435 нафардан ортиқ одам ҳибсга олинган.
РФ Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, келишилмаган намойишда 3 500 нафарга яқин одам қатнашган, шулардан 700 нафарини журналист ва блогерлар ташкил қилган.
Россия ОАВ тарқатаётган хабарларга кўра, полиция ходимлари ҳамда ОМОНчилар ўртасида тўқнашувлар бўляпти. Намойишчилар орасида жароҳатланганлар ҳам бор. Полиция одамларга қаршилик кўрсатиш учун кўчаларда жонли тўсиқлар ҳосил қиляпти.
LiveБарчаси