Москвада МДҲ давлатларининг норасмий саммити ўтказилади
Олам
−
04 Сентябрь
6421Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларининг норасмий саммити ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб РИА Новости хабар берди.
Унинг айтишича, саммит Иккинчи жаҳон урушидаги “ғалабанинг 80 йиллиги” паради арафасида бўлиши белгиланган.
“Ғалаба куни муносабати билан МДҲнинг норасмий саммити ва бошқа кўплаб икки томонлама алоқалар режалаштирилган”, дейди Песков.
Қайд этиш жоизки, МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг олдинги норасмий учрашуви 2023 йил 26 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтганди.
Маълумот учун, бугун ва эртага Тошкент шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг ўнинчи халқаро илмий-амалий конференцияси ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича иккинчи конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари, МДҲ органларининг ишчи тузилмалари, халқаро ташкилотлар, шунингдек, терроризм ва экстремизмга қарши кураш муаммоларини ўрганишга жалб қилинган таълим ва илмий-таҳлилий ташкилотлар делегациялари иштирок этмоқда.
LiveБарчаси