Москвада қирғизистонлик дипломат калтаклаб кетилди
Олам
−
13 Июнь 2020 8335 1 дақиқа
Москва марказида номаълум шахс Қирғизистон элчихонаси вице-консули Тигран Кондахчянни калтаклаб кетди. Бу ҳақда “РEН ТВ” хабар бермоқда.
Дипломатнинг сўзларига кўра, у "Добрининская" метро бекати олдида номаълум йигит билан жанжаллашган. Жанжал муштлашувга айланган, дипломатнинг бошига қаттиқ жисм билан урилган.
Воқеадан кейин вице-консули полицияга шикоят аризасини ёзди. Айни вақтда дипоматга ҳужум қилган шахс қидирилмоқда.
Кондахчян Қирғизистоннинг Маосквадаги элчихонасида 2016 йилдан буён ишлаб келмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь