Москвада икки ўзбекистонлик ўлик ҳолда топилди

Жамият

image

Москвадаги (Россия) қурилиш майдончаларидан бирида икки нафар ўзбекистонлик ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Московский комсомолец” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, жасадлар 19 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:30 да уй қурилиши кетаётган Артюхина кўчасидан топилган.

"Ҳалок бўлганлар ўрта ёшдаги Ўзбекистон фуқаролари. Тахминларга кўра, улар тунда вафот этган. Жасадларда зўравонлик белгилари топилмаган", дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳолат юзасидан тергов олиб бормоқда.

Аввалроқ, Россиянинг Қозон шаҳрида ўзбекистонлик 19 ёшли талаба ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, октябрь ойида Санкт-Петербургнинг Колпинский туманида Ўзбекистон фуқароси ўз ватандошининг қотилига айланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made