Москвада бахтсиз ҳодисага учраган ўзбекистонлик ортга қайтарилди (видео)
−
23 February 5606 1 minute
Россиянинг Москва шаҳрида иш жойида бахтсиз ҳодисага учраган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Россиядаги Ўзбекистоннинг Миграция агентлиги ваколатхонасига мурожаат қилинган. Шундан сўнг фуқарога ёрдам кўрсатилиб, ортга қайтарилган.
Ҳозирча бахтсиз ҳодиса ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрига иш излаб бориб, қийин ижтимоий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилганди.
Live
All
Makron SIni nazorat qilish zarurligini aytdi
15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November