Трамп икки йилда биринчи марта вето қўйиш ҳуқуқидан фойдаланди
Олам
−
16 Март 2019
8601Дональд Трамп президентлигининг икки йилида биринчи марта вето қўйиш ҳуқуқидан фойдаланди. У АҚШ Конгрессининг мамлакатда фавқулодда вазиятни бекор қилиш тўғрисидаги резолюциясига вето – тақиқ йўқди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Трамп Конгресснинг қарорига вето қўювчи ҳужжатни Оқ уйнинг Овал хонасида имзолади. Унинг ёнида вице-президент Майк Пенс, Ички ишлар вазири Кирстен Нильсен, Бош прокурор Уильям Барра, шунингдек, болалари ноқонуний мигрантлар қўлидан ҳалок бўлган ота-оналар бўлган.
“Конгресс резолюция қабул қилиш ҳуқуқига эга. Менинг бурчим унга вето қўйиш. Табиийки, мен буни қилишдан фахрланаман”, деган Трамп.
Йиғилганлар олқиши остида у ҳужжатни имзолади. Трамп АҚШ Конгрессининг қарорини хатарли ва америкаликлар ҳаётини хавфга қўювчи деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, Трамп Мексика билан чегарада девор қуришга маблағни қўлга киритиш учун барча имкониятини ишга солди. Конгресс девор қурилишига керак бўлган 5 млрд доллардан кўпроқ пулни бюджетга киритишдан бош тортиши президентнинг сўнгги чорани ишга солишига сабаб бўлганди.
Маълумот учун, Вето (лотинча veto – ман этаман) – кенг маънода ваколатли шахс ёки орган томонидан у ёки бу қарорга нисбатан ёзма ва оғзаки шаклда қўйиладиган таъқиқ. Замонавий давлатларда қандайдир бир органнинг қарорини тўхтатиб қўядиган ёки кучга киришига йўл қўймайдиган ҳаракат. Давлат бошлиғига парламент қабул қилган қонунларга вето қўйиш (қарорларни тақиқлаш) ҳуқуқининг берилиши алоҳида аҳамият касб этади.
LiveБарчаси