Москва яқинидаги бинода ёнғин: қурбонлар сони ортиб бормоқда
Олам
−
25 Июнь 2024 10776 1 дақиқа
Москва яқинидаги Фрязино шаҳридаги офис биносида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони саккиз кишига етди. Бу ҳақда фавқулодда хизматларга таяниб, Россия ОАВлари хабар берди.
“Яна бир жабрланувчи шифохонада оғир аҳволда”, дейди Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв.
Аввалроқ расмийлар қочишга уриниб, деразадан сакраб тушган икки киши ҳалок бўлганини маълум қилган эди.
Илгари “Платан” илмий-тадқиқот институти эгаллаб турган саккиз қаватли бинодаги ёнғин кеча, 24 июнь куни содир бўлган. Ёнғин бешинчи-саккизинчи қаватларни қамраб олган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, тўққиз киши бино ичида қолиб кетган.
Оператив хизматларнинг дастлабки маълумотларига кўра, ёнғинга электр тармоғининг аварияли ишлаши сабаб бўлган.
Кейинроқ ёнаётган бинода кислород баллонлари портлаган. Бу шифтларнинг қулашига олиб келган.
“Ёнғин тарқалишига лифт шахтаси ва ҳаво ўтказгичларининг жойлашуви ёрдам берди”, деб тушунтирди вилоят раҳбари.
Ёнғинни ўчиришда фавқулодда вазиятлар хизматининг ўнлаб ходимлари ва ўнлаб техника воситалари, жумладан, иккита вертолёт иштирок этди.
Москва вақти билан соат 22:00 да очиқ ёниш ўчирилди. Россия Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича бошқармаси эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлганлик бўйича жиноий иш қўзғатди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025