Москва суди Навальнийнинг бевасини сиртдан ҳибсга олди
Олам
−
09 Июль
6954Москванинг Басманний суди сиёсатчи Алексей Навальнийнинг беваси Юлия Навальнаяни экстремистик жамиятда иштирок этганликда айблаб, сиртдан ҳибсга олишга қарор қилди. Суд тергов талабини қаноатлантирди. Бу ҳақда “Moscow Times” хабар берди.
“Навальная Юлия Борисовна Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 282.1 (Экстремистик жамиятда иштирок этиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Юлия Борисовна дастлабки тергов органларидан яширинган ва шунинг учун қидирувга берилган”, дейилади суд матбуот хизмати хабарида.
Ушбу моддага кўра, у олти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Унга Россия Федерациясига экстрадиция қилинган ёки Россия ҳудудида ушлаб турилган пайтдан бошлаб икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Навальная Инсон ҳуқуқлари жамғармаси раиси этиб сайланганди.
LiveБарчаси