Москва Россияга қарши ҳар қандай нодўстона ҳаракатга жавоб беради – Захарова

Олам

image
0:00
0:00
download

Москва Россияга қарши ҳар бир қадамга муносиб жавоб беради. Бу ҳақда бугун, 6 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова “Спутник” радиостанцияси эфирида россиялик дипломатларнинг оммавий равишда Ғарб давлатларидан чиқариб юборилишига изоҳ бериш асносида айтиб ўтди.

“Ҳар бир бундай нодўстона хатти-ҳаракат учун биз тегишли жавоб берамиз”, деган ТИВ вакили.

Захарованинг таъкидлашича, Ғарбдаги ҳамкорларнинг бундай ҳаракатлари “икки томонлама муносабатларни де-факто тўхтаб қолишига олиб келади”.

“Албатта, “муносабатларни бузиш”, “муносабатлар даражасини пасайтириш” деган иборалар бор, лекин тушунарли тилда гапирадиган бўлсак, бу муносабатларнинг шундай чуқур музлаши. Ғарбнинг мамлакатимизга нисбатан амалга оширилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлари дипломатик ва консуллик иши нуқтаи назаридан хизмат кўрсатишни талаб қилади”, дея давом этган у.

Захарованинг таъкидлашича, бундай нохуш кўринишнинг ҳар бир алоҳида ҳолати учун Москва вазиятга мос келадиган “энг самарали жавоб” беради.

Маълумот учун, яқин вақтларгача Россия ҳарбийлари назоратида бўлган Украинанинг Буча шаҳрида юзлаб тинч аҳоли вакилларининг жасадлари топилиши дунё афкор оммасида Россияга нисбатан нафрат уйғотди. Бунинг ортидан Европа давлатлари рус дипломатларини қувишни бошлади. Булар орасида Испания, Франция, Италия, Германия, Болтиқбўйи давлатлари ва бошқалар бор.

“Буча қирғини”

Жорий йилнинг 1 апрель куни Буча мэри Анатолий Федорук Украина ҳарбийлари россиялик босқинчиларни чиқариб юборганини тасдиқлади. Чекинган руслар фуқаролик иншоотларини, инфратузилма объектларини ва аҳоли пункти ичидаги баъзи ҳудудларни миналаган.

Озод қилинган шаҳарда украиналик ҳарбийлар ҳудудни диверсантлар ва россиялик шериклардан тозалашга киришган.

2 апрель оқшомида Украина Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр бутун Киев вилояти рус босқинчиларидан озод қилинганини очиқлади.

Шундан сўнг босқинчиларнинг ваҳшийликлари ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Руслар одамларни ўлдирган ва зўрлаган, ҳақорат қилган ва қийноққа солгани айтилди. Дмитрий Комаров Бучадан даҳшатли кадрларни кўрсатди ва аҳоли нонни кўрганда шунчаки йиғлаётганини айтди. Кейинчалик тармоқда пайдо бўлган Бучадан олинган ҳайратланарли фотосуратларда боғланган одамлар ўлдираётгани маълум бўлди. Украиналиклар оммавий қабрларга дафн қилинган. Баъзи жасадлар кўчаларнинг ўртасида қолган.

Буча воқеалари ҳақиқати ошкор бўлгач, дунё давлатлари уни қоралади. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини ишлаб чиқишни бошлади.

Россия Мудофаа вазирлиги Бучадаги воқеаларни Москвага қарши провокация ва саҳналаштирилган деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Мария Захарова Буча қирғини Украинага босқи

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made