Москва 1 йил ичида урушга 2,5 мингдан ортиқ хорижлик ёлланма аскарни юборди
Олам
−
13 Август
2964Бир йил давомида Москва Украинадаги жангларга 26 мингдан ортиқ одамни жалб қилди, уларнинг 10 фоизи бошқа мамлакатлар фуқаролари бўлган. Бу ҳақда “Вёрстка” хабар берди.
“У ерда хитойликлар, серблар, бразилияликлар ва мисрликлар бор, лекин кўпчилик, албатта, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари”, дейди нашрга Москва мериясидаги манба.
Унинг сўзларига кўра, Москва шартнома бўйича фронтга етказиб берадиган аскарларнинг қарийб 70 фоизи бошқа минтақалардан келган руслардир. Москва шаҳри ва вилояти аҳолиси танлов пунктидан янги шартнома бўйича ўтган барча аскарларнинг 20 фоиздан камроғини ташкил қилади.
LiveБарчаси