“Coca-Cola”нинг бузилган реклама ҳуқуқи тиклаб берилди
Жамият
−
01 Июнь 2019
5953“Coca-Cola” компаниясининг бузулган реклама ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тиклаб берилди. Бу ҳақда Қўмита Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига “The Coca-Cola Company”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасидан мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатга кўра, “N‘Medov” компанияси ўзи ишлаб чиқарётган “Pankie” маҳсулотини реклама қилиш мақсадида унга тегишли бўлган видеороликка “айнан ўхшаш” бўлган видеороликдан фойдаланаётгани, бу холат Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 13 моддасини бузилиши ва ўз навбатида “The Coca-Cola Company” муаллифлик ҳуқуқини бузилишига олиб келиши қайд қилинган.
Ушбу видеоролик биринчи марта 2016 йилда намойиш этилган.
Қўмита “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг ноҳалол рақобат талабларига асосланган ҳолда, “N‘Medov” компаниясига “Pankie” музқаймоғи билан боғлиқ реклама ролигини ишлаб чиқиш ва намойиш этиш билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш тўғрисида хабардор қилган.
“N‘Medov” компанияси томонидан Қўмитага тақдим этилган маълумотда, мазкур холат бўйича жиддий ўрганиш ўтказилгани, натижада тушунмовчилик сабабли ушбу холатга йўл қўйилгани, натижада “Pankie” музқаймоғини реклама қилувчи видеоролик телевидение тармоқлари, Интернетдаги ижтимоий саҳифалардан олиб ташлангани, шунингдек компания доимо “Рақобат тўғрисида” ва “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари тарафдори бўлиб қолиши маълум қилинди.
LiveБарчаси