Молдова Президенти ҳам Украинага борди
Олам
−
21 Ноябрь 2023
4661Молдова Президенти Майя Санду Киевга ташриф билан келди ва Евромайдон воқеалари бошланганининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирларда иштирок этди. Бу ҳақда Украина Президенти девони хабар берди.
“Украина Президенти Владимир Зеленский ва биринчи хоним Елена Зеленская Қадр-қиммат инқилоби даврида ҳалок бўлган фаоллар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.Тадбирда Молдова Республикаси Президенти Майя Санду ҳам иштирок этди”, дейилади идора веб-сайти маълумотида.
Шунингдек, Зеленский ва Санду ёдгорликлардан бирига чироқлар ўрнатаётган фотосуратлар ҳам эълон қилинган.
Маълумот учун, Қадр-қиммат ва эркинлик куни Украина миллий байрами бўлиб, у 2014 йилда ташкил этилган. Байрам ҳар йили 21 ноябрда Украинадаги рангли инқилоб ва “қадр-қиммат” инқилоби бошланган кунда нишонланади. Бу 2005 - 2010 йилларда "Тўқ сариқ инқилоб"ни нишонлаш учун ўтказиладиган ва Украина президенти Виктор Януковичнинг фармони билан бекор қилинган "Озодлик куни" миллий байрамининг ўзига хос давомчисидир.
Эслатиб ўтамиз, Санду охирги марта жорий йилнинг март ойида Украинага борган ва Зеленский билан учрашганди.
LiveБарчаси