Москва Эрдўғаннинг Путинни Асад билан учраштириш ғоясидан хурсанд
Олам
−
16 Декабрь 2022
5639Москва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Россия-Сурия-Туркия саммитини ўтказиш ғоясини ижобий баҳолайди. Бу ҳақда Россия Президентининг Яқин Шарқ ва Африка бўйича вакили, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов сўз очди.
“Ижобий”, дейди у бугун, 16 декабрь куни журналистларнинг Россия томони Туркия раҳбари ташаббусини қандай баҳолаши ҳақидаги саволига жавоб берар экан.
Богданов Россия томони Дамашқ билан бундай учрашувни ташкил этиш бўйича алоқалар олиб бораётганини айтди.
“Биз қўшни суверен давлатлар ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйиш масалаларини доимо олқишлаймиз, бу барча даражаларда бир неча бор муҳокама қилинган”, дейди у.
Аввалроқ Эрдўған Россия Президенти Владимир Путинга Сурия Президенти Башар ал-Асад иштирокида уч томонлама учрашув ўтказишни таклиф қилганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь