МОҚ собиқ раиси Собир Рўзиев вафот этди
Спорт
−
16:36 3411 1 дақиқа
Ўзбекистон қиличбозлиги афсоналаридан бири, Москва-1980 ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори, Миллий олимпия қўмитасининг собиқ раиси Собир Рўзиев 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Собир Рўзиев спортчилик фаолияти давомида жаҳон чемпионатларида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медальни қўлга киритган. У Ўзбекистон қиличбозлиги ривожига катта ҳисса қўшган спортчилардан бири ҳисобланади. Марҳумга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони берилган.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Собир Рўзиевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
QALAMPIR.UZ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Live
Барчаси