МОҚ Бош котиби лавозимидан озод қилинди
Спорт
−
17 Июль 2019
5212Бугун, 17 июль куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида Қўмитанинг навбатдан ташқари XXXVI Бош Ассамблея йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Бош котиби лавозимида ишлаб келган Жасур Матчановнинг ўз ҳохишига кўра ёзган аризаси кўриб чиқилди. Бош Ассамблея аъзолари Жасур Матчановнинг истеъфосини бир овоздан қабул қилишди ва Жасур Матякубович Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби лавозимидан озод этилди.
Жасур Матчанов 2018 йил январь ойидан буён Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби лавозимида ишлаб келаётганди.
Таъкидланишича, МОҚ Бош котиб лавозимига номзодларни кўриб чиқмоқда. Бу масалада якуний қарор МОҚнинг навбатдаги Бош Ассамблея йиғилишида қабул қилинади. Яъни номзодлар кўриб чиқилгач, ташкилотга янги Бош котиб сайланади.