Модрич терма жамоадаги фаолиятини якунлади
Спорт
−
09:00 1436 1 дақиқа
Хорватия миллий терма жамоаси афсонаси Лука Модрич миллий жамоадаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
“Ўйин тугагач, Криштиану Роналду Лука Модричнинг олдига бориб, унга ҳурмат бажо келтирди. Бу Модричнинг миллий терма жамоадаги сўнгги учрашуви эди.
Икки футбол афсонаси. Ҳурмат”, деб ёзди Романо.
Жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасидаги Португалия – Хорватия баҳси Португалиянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Канаданинг Торонто шаҳридаги “BMO Field” стадионида бўлиб ўтган учрашувда Модрич тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Криштиану Роналду эса 68-дақиқада пенальтидан гол урди ва иккинчи бўлим охирида майдонни тарк этди.
Лука Модрич Хорватия миллий терма жамоасидаги дебютини 2006 йилнинг март ойида ўтказган. У миллий жамоа тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади. Модрич Хорватия сафида 200 та учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол урди ва 29 та голли узатмани амалга оширди.
Шунингдек, у 2026 йилги Жаҳон чемпионатида миллий терма жамоа сафида 200 та ўйин ўтказган жаҳон футболи тарихидаги тўртинчи футболчига айланди. Ундан аввал бу натижага Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Бадер Ал-Мутва эришган эди.
Live
Барчаси