Модрич Реал мураббийлар штабига қўшиладими?
Sport
−
21 February 2024 3024 1 minute
“Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелоттининг мавсум охирида “қаймоқранглилар” мураббийлар штабига қўшилиш таклифига жавоб қайтарди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, Модрич Анчелоттининг ёрдамчиси бўлиш вазифасидан воз кечган, бироқ мураббийга таклиф учун миннатдорлик билдирган.
Қайд этилишича, футболчи яна камида бир мавсумни юқори савияда футбол ўйнаш ниятида.
Маълумот учун, Модрич 2012 йилдан бери “Реал”да тўп тепиб келмоқда. Мадрид клуби билан хорватиялик футболчи 24 та совринни қўлга киритган, жумладан, 5 марта Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Модрич мавсум якунлангач Мадрид клубини тарк этиши хабар қилинганди.
Хорватиялик футболчи “қироллик клуби” билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November