Модрич “Реал”дан кетади – манба
Спорт
−
13 Май 2024 7682 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич мавсум якунида жамоани тарк этади. Бу ҳақда футбол журналисти Рамон Альварес де Мон ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, 38 ёшли хорватиялик мадридликлар сафида тўп сурадиган 10-рақам Килиан Мбаппега ўтади. Франциялик футболчининг трансфери яқин орада эълон қилиниши кутилмоқда.
Дастлаб, Мбаппе қироллик клубида 9-рақам остида тўп тепиши хабар қилинганди, бироқ Модрич кетса, Килиан 10-рақамнинг янги эгасига айланади.
Модрич 2012 йилдан бери “Реал”да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 42 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе “Реал”даги беш йили давомида қанча бонус олиши хабар қилинганди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь