Модрич Италияда янги рекорд ўрнатди
Спорт
−
15 Сентябрь 3675 2 дақиқа
Италия “Милан” жамоасининг янги футболчиси Лука Модрич А Серия доирасида ўзининг дебют голини киритди. Бу гол билан Модрич А Сериядаги 65 йиллик рекорни янгилади. Энди у Италия чемпионати ярим ҳимоячилар орасидаги гол урган тарихдаги энг кекса футболчи ҳисобланади. Бу ҳақда “Euro-football” нашри хабар берди.
Хорватиялик футболчи кеча, 14 сентябрь куни Италия А Серияси 3-турида “Болонья” жамоасига қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва 61-дақиқада “Милан” либосида ўзининг биринчи голини киритди. Модричнинг 40 ёш ва 5 кунлик пайтида урган голи уни А Серия тарихидаги ярим ҳимоячилар орасида энг кекса гол муаллифига айлантирди. Модрич Мадриднинг собиқ футболчиси Нильс Лидхольмнинг 1961 йилги рекордини янгилади.
Нильс Лидхольм 1961 йилда, 38 ёш-у 169 кунлик пайтида “Интер”га гол уриб, рекод ўрнатган эди.
Лука Модрич шу йилнинг ёзида “Реал Мадрид” жамоасини эркин агент сифатида тарк етиб, Италияниг “Милан” жамоасига келиб қўшилган эди. Футболчининг миланликлар билан 2026 йил ёзига қадар тузилган шартномаси бор.
Маълумот учун, “Милан” жамоаси Италия А Серияси 3-туридан сўнг, 6 очко тўплаган ҳолда 5-ўринни банд этган. Навбатдаги учрашув жорий йилнинг 20 сентябрь куни “Удинезе” клубига қарши бўлиб ўтади.