Моди биринчи марта “Синдур” операцияси бўйича баёнот берди

Олам

image

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди “Синдур” операцияси доирасида Покистонга зарбалар бериш тўхтатилганини маълум қилди. Бу ҳақда у кеча, 12 май куни операция бошланганидан кейинги биринчи оммавий чиқишида маълум қилди. 

У Ҳиддистон Қуролли кучлари террорчилар лагерларини йўқ қилиш учун 7 май куни Покистонга зарба берганини айтди. 

“Бунга жавобан Исломобод терроризмга қарши курашда ёрдам бериш ўрнига Ҳиндистон ҳудудига ҳужум қилди. Сўнгги 2-3 ўн йилликда Покистонда бемалол айланиб юрган, Ҳиндистонга қарши фитна уюштирган бир неча энг яхши террорчилар бир зарбада йўқ қилинди”, дея қўшимча қилди Бош вазир.

Унинг таъкидлашича, Ҳиндистон Исломобод ҳужумларни тўхтатишга ваъда берганидан кейин ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози бўлган. Модининг сўзларига кўра, Нью-Деҳлининг кейинги қадамлари Исломободнинг ҳаракатларига боғлиқ. 

Эслатиб ўтамиз, Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги можаро 7 майга ўтар кечаси авж олганди: Ҳиндистон армияси Покистон ҳудудидаги ва Кашмирнинг у назорат қиладиган қисмидаги нишонларга зарбалар берди. 10 майга ўтар кечаси Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли операция бошланганини эълон қилди. 10 май куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Покистон Нарендра Моди Синдур

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг