Владивостокда ўзбекистонлик мигрант вафот этди
Жамият
−
11 Декабрь 2019
7206Россиянинг Приморье ўлкаси Артём шаҳрида Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Aртём шаҳри шифохонасида Ўзбекистон фуқароси Б.Ғ. юрак етишмовчилигидан вафот етди. У ушбу ҳудудда 2015 йилдан буён қонуний асосда ишлаб ва яшаб келаётган эди.
Бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва бошқа масалалар билан шуғулланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, Россиянинг Узоқ шарқий федерал округи (Aмур вилояти, Камчатка ўлкаси, Магадан вилояти, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган ўзбекистонликларни зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.
LiveБарчаси