ММА сўнгги икки йилликнинг энг яхшилари тақдирланди

Спорт

image

ММА бўйича 2021 йилги мавсум якунга кўра Жаҳоннинг энг яхшилари номи маълум қилинди. Эътиборли томони фаолияти якунланганига қарамай, Ҳабиб Нурмуҳамедов совриндорлар қаторидан жой олди.

Россиялик жангчи энг яхши бўғиш услуби учун аталган мукофотни қўлга киритди (2020 йилнинг октябридаги Жастин Гэтжига қарши жанг).

Шунингдек, ғолиблар орасида Камару Усман, Роуз Намаюнас, Брэндон Морено ва Исраэль Адесанья сингари UFC чемпионлик камари соҳибларини ҳам кўриш мумкин.

Йил жангчиси – Камару Усман (Ярим ўрта вазн чемпиони, P4P рейтинги етакчиси);

Йилнинг энг яхши аёл жангчиси – Росе Намаюнас (аёллар ўртасида энг енгил вазн чемпиони);

Йил муваффақияти – Брэндон Морено (эркаклар ўртасида энг енгил вазн чемпиони);

Йилнинг халқаро жангчиси – Исраэль Адесанья (ўрта вазн чемпиони);

Йил жанги – Дейвисон Фигередо ва Брэндон Морено (UFC 256 турнирининг марказий беллашуви);

Йил нокаути – Хоакин Бакли ва Импа Касанганай (UFC fight night 179 Баклининг айланма зарбаси);

Йилнинг энг яхши мураббийи – Тревор Виттман (Усман, Намаюнас, Миочич ва Гэтжининг мураббийи). 

Эслатиб ўтамиз, эртага, 11 ноябрь куни UFC’нинг сўнгги рақамли турнири марказий жангида Чарльз Оливейра ва Дастин Порье ўртасидаги чемпионлик жанги бўлиб ўтади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Ҳабиб Нурмуҳамедов ММА Камару Усман Исраэль Адесанья Роуз Намаюнас Брэндон Морено

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made