Митинг ва намойишлар ўтказиш тўғрисида қонун қабул қилинади
Жамият
−
12 Июнь 2019
7955Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Фуқароларнинг митинглари, йиғилишлари ва намойишлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирилиги томонидан ишлаб чиқилган.
Қонун 24 моддадан иборат бўлиб, ушбу қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ижтимоий фаолият соҳасидаги митинглар, йиғилишлар ва намойишлар тарзидаги муносабатларини тартибга солишдан иборат.
Лойиҳада қайд этилишича, агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаси билан Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, мажлислар ва намойишлар тўғрисида халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Қонун билан:
Митинглар, йиғилишлар ва/ёки намойишларни ўтказиш фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, уларда қатнашиш қонунийлиги, ихтиёрийлиги, ошкоралиги, очиқлиги ва уларни тинч йўл билан ушлаб туриш принципларига асосланади.
Конституциявий тузумни мажбурий равишда ағдариб ташлаш, миллий, ирқий ёки диний душманликни қўзғаш, зўравонликни тарғиб қилиш учун митинглар, йиғинлар ва намойишлар ўтказиш шунингдек, давлат органларини обрўсизлантириш тақиқланади.
Митинглар, йиғилишлар ва/ёки намойишлар ўтказишга фақат ҳафтанинг иш кунларида йўл қўйилади ва 10:00дан олдин бошланиши ва 17:00 дан кечикмаслиги керак бўлади.
Қонун лойиҳасининг муҳокамаси 27 июнга қадар давом этади. Лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.
LiveБарчаси