Мисрда сайёҳ 4000 йиллик пирамидага тушиб кетди

Олам

image

Миср пойтахти Қоҳира шаҳри жанубидаги Дахшур археологик ҳудудида испаниялик сайёҳ аёл Фиръавн Снофрунинг Бент пирамидасига тушиб кетди. Бу ҳақда “Gulf News” хабар берди.

Маълумотларга кўра, аёл пирамиданинг тор ички йўлакларидан бирига ўрнатилган тик ёғочга сирпаниб кетиб, пастликка қулаган. Ҳодиса гувоҳлари воқеа жойига фавқулодда ёрдам гуруҳини чақирган.

Тиббиёт ва фавқулотда вазиятлар ходимлари пирамидага ер остидан тахминан 80 метрга чўзилган тик қия йўлак орқали кирган. Улар қоронғуда ҳушини йўқотган аёлни қутқариб олган ва сайёҳ ҳудуддаги энг яқин шифохонага олиб кетилган.

Қутқарув ишлари бир неча соат давом этган. Қутқарувчилар унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, аёлни тор йўлаклар орқали эҳтиёткорлик билан олиб чиққан. Йўлак торлиги ва ҳаво йўқлиги сабабли жараён машаққатли ва узоқ давом этган.

“Аёл тепага чиқарилган ва даволаниш учун шифохонага ётқизилган. Ёдгорликнинг чуқурлиги ва йўлак ҳудудининг торлиги сабабли қутқарув ишлари узоқ давом этган. Бу ёпиқ археологик обидада амалга оширилган энг қийин қутқарув ҳаракатларидан бири сифатида таърифланди”, дея қўшимча қилинади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёдаги энг баланд нуқта бўлмиш Эверест тоғининг узоқ Тибет ёнбағрларида қор бўрони 1000 га яқин одамни “қамаб қўйган” эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Миср сайёҳ пирамида

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг