Ўзбекистонда АИ-92 маркали бензин арзонлашди
Жамият
−
25 Март 2020
12716Эртага, 26 март кунидан эътиборан эса, АИ-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга камайтирилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида АИ-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган. 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги дизель ёқилғисининг нархи пасайтирилган эди”, дейилади хабарда.
Истеъмолчиларга ишонч билан айтиш мумкинки, бошқа маркадаги бензин маҳсулотлари ва дизель ёқилғисининг нархлари ҳам босқичма-босқич камайтириб борилади, дея таъкидланган.
“Ўзбекнефтгаз” аввало, истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан бензиннинг нархини пасайтириб боради.
Таъкидланишича, “Ўзбекнефтгаз” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотиладиган дизель ёқилғиси нархидан 9 фоиз, АИ-92 маркали бензин нархидан эса 16,6 фоизга арзондир.